11 Июн 2022 йил 287

Пулингизни телефон ғилофида сақламанг!

Сариосиё туманида 2022 йил 17 май куни, туманнинг “Жаннатмакон” маҳалласида яшовчи Ш.М. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Унда шу куни соат 9.00 да, туманнинг М.Улуғбек маҳалласида жойлашган савдо дўконидан унга тегишли “Редми 9” русумли телефон аппарати ва унинг ғилофида бўлган 520.000 сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетилганлигини билдиради. Кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни туманнинг “Нурбулоқ” маҳалласида яшовчи У.Т. содир этганлиги аниқланиб ушланди. 22 май куни У.Т.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 169-м. 1-қ. билан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ АХборот хизмати

Text to speech