26 Феврал 2022 йил
595
Пул олди-бердисидаги келишмовчилик, жанжалга сабаб бўлди
Термиз шаҳрида 2022 йил 16 февраль куни соат 20:00 лардада, шаҳарнинг “Эски шаҳар” маҳалласида яшовчи, Я.Воҳид (исм шарифлар ўзгартирилган), маҳалласида жойлашган савдо дўкони ёнида, таниши, Бойсун туманида рўйхатда туриб, вақтинча шаҳрида яшовчи, Ч.Садирни ўрталарида бўлган пул олди-берди масаласида жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида қўлидаги ошхона пичоғи билан Ч.Садирнинг қорин соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. 17 февраль куни Я.Воҳидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е,л” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати