16 Октябр 2022 йил 395

Пул эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган аёл тезкор тадбирда қўлга олинди

Олтинсой туманида 2022 йил 7 октябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, туманнинг “Қорлиқ” маҳалласида яшовчи, Д.Саиднинг вилоят ИИБ бошлиғи номига берган аризаси юзасидан 2022 йил 02 октябрь кунида вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарўи курашиш бошқармаси томонидан “Қорлиқ” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор-тадбир давомида,  шу туманда яшовчи Н.Навниҳол (исм шарифлар ўзгартирилган) фуқаро Д.Саидни Тожикистон Республикасига ўқишга киритиш эвазига ундан 1000 (бир минг) АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 900 (тўққиз юз) АҚШ долларни олган вақтида тезкор-тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. 7 октябрь куни Н.Навниҳолга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech