“Психологияда борлиқ қонунлари” мавзусида семинар-тренинг.
Жорий йилнинг 9-октябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида психолог Х.М. Бекмуродова томонидан “Психологияда борлиқ қонунлари” мавзусида психологик семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренинг давомида иштирокчиларга борлиқ қонунлари
тушунчаси, уларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тренинг режаси асосида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
1. Борлиқ қонунлари нима? — Мазкур қисмда борлиқ қонунларининг
моҳияти ва инсон тафаккури билан боғлиқлиги тушунтирилди.
2. Борлиқнинг асосий қонунлари — Табиат, жамият ва инсон
онгидаги ўзаро алоқадорлик, сабаб-оқибат ҳамда тизимлилик қонунлари мисоллар орқали
изоҳланди.
3. Психогенетика тушунчаси — Инсоннинг руҳий ривожланишида
генетик омиллар ва ирсиятнинг ўрни ҳақида сўз юритилди.
4. Сўзларнинг инсон ҳаётига таъсири — Нутқнинг психологик
таъсири, ижобий ва салбий сўзларнинг инсон руҳиятига кўрсатадиган таъсири амалий
машғулотлар орқали таҳлил қилинди.
Тренинг якунида
ўқувчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, инсон психологиясида борлиқ қонунларини
билиш ва улардан тўғри фойдаланиш ҳаётда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.