27 Апрел 2021 йил 530

Профилактика инспекторлари учун сайёр ўқув йиғини ташкил этилди

Жорий йилнинг 27 апрель кунидан 6 май кунига қадар вилоят ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларига “шаҳар инспектори” ва “қишлоқ инспектори” моделлари асосида туманлараро базавий сайёр ўқув йиғинларининг иккинчи босқичи воҳанинг Шеробод ва Денов туманларида бошланди.
Шу муносабат билан, 27 апрель куни Шеробод туманида ИИВ Малака ошириш институти ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти профессор-ўқитувчилари, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари ҳамда ўқув йиғинига жалб қилинган вилоят ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари иштирокида сайёр ўқув йиғини олди учрашув ўтказилди.
Мазкур ўқув курсларини ташкил этишдан асосий мақсад – профилактика инспекторларининг базавий ҳуқуқий, касбий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан иборатдир.
Ўқув курсида иштирок этадиган профилактика инспекторларига вазирлик Академияси, Малака ошириш институти, Миллий гвардия Жамоат хавфсизлик университети, Бош прокуратура Академияси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги олий мактабининг тажрибали профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоятнинг назорат ва ҳуқуқ-тартибот органлари тизимидаги тажрибали ходимлари тасдиқланган дастурга мувофиқ ҳамда ўқитишнинг замонавий техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қуролларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини белгиланган тартибда олиб боришади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech