10 Октябр 2025 йил 88

“Профилактика инспекторларини хизмат фаолиятини янгича йўлга қўйиш ва кунлик таҳлил қилиш” тизими амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 5 октябр куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майёр Б.Абдуллаев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида, “Профилактика инспекторларини хизмат фаолиятини янгича йўлга қўйиш ва кунлик таҳлил қилиш” тўғрисида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятидаҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ҳодимлари ҳамда, ҳудудий Ички ишлар бошқарма ва бўлим масъул раҳбарлари томонидан маҳаллаларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларига янгича иш услубида кунлик вазифалар белгилаб берилиб, кечки йўриқнома вақтида амалга оширилган ишлар ҳодимлар кесимида таҳлил қилиб борилмоқда.

Ўтказилган муҳокамалар чоғида вилоятда ҳизмат олиб бораётган профилактика инспекторларининг “КПИ” баҳолаш тизими муҳокама этилиб, профилактика инспекторларининг бир кунлик фаолиятига баҳо берилмоқда, муҳокама жараёнида ижобий кўрсатгичга эга бўлган ҳодимлар босқичма-босқич рағбатлантирилиш чоралари кўрилмоқда.  

        

         

Text to speech