Профилактик назоратда турган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида Жасорат мактаби ўқув йиғинининг 2-мавсуми ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг
2024 йил 13 январь кунидаги ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғининг 2024 йил 15
февраль куни тасдиқланган тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш юзасидан Сурхондарё
вилоятида “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ички ишлар
идораларида профилактик назоратда турган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида Жасорат
мактаби ўқув йиғинининг 2-мавсуми Термиз туманидаги ҳарбий қисмда ташкил этилди.
Ўқув йиғинига жами бўлиб 100 нафар
уюшмаган ёшлар иштироки таъминланиб, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликдар профилактикаси бошқармаси бошлиғи подполковник А.Худойбердиев
томонидан ёшлар билан учрашув ташкил этилиб, ёшларни қийнаб келаётган муаммолари
ва таклифлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувдан сўнг ўқув йиғинига жалб этилган 100 нафар
уюшмаган ёшлар иштирокида Шеробод туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 4-минтақавий ҳудуд 41-сонли манзил калонияси
ҳамда у ердаги шарт-шароитлар билан таништирув амалга оширилди.