13 Апрел 2023 йил 214

Профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан маънавий-марифий ишлар амалга оширилди

Ички ишлар органлари пробация ҳисобида турувчи ва муқаддам судланган шахслар билан қайта жиноят содир этмасликлари ва ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.

Ташкил этилган саёҳат давомида, ўтмишда яшаб ўтган бобокалонларимиз томонидан амалга оширилган бир қанча савобли ишлари, юрт тинчлиги ва фаровонлиги йўлида кўрсатган жасоратлари, жаҳон илм-маърифатига қўшган ҳиссалари ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech