Пробация назоратида турган фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилди
Қумқўрғон туманида ИИБ пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбат ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва туман ИИБнинг масъул ходимлари иштирокида ўтказилган учрашувда пробация назоратида турган фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, уларнинг қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, жамиятга мослашиши, ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилишлари, озодлик ва оила қадр-қимматини англаши каби масалалaр муҳокама этилди.
Тадбир давомида, Қумқўрғон туман ИИБ тақдимномасига асосан жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан сайёр суд ўтказилди.
Унда тузалиш йўлига ўтган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларга риоя қилган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этган пробация гуруҳи ҳисобида турган 2 нафар шахслар муддатидан олдин жазодан озод қилинди.