8 Август 2023 йил 393

Пробация ҳисобида турувчи шахслар билан ҳуқуқий учрашув-мулоқот тадбири доирасида уларнинг ижтимоий масалалари ҳал этилди.

Шеробод тумани ИИБ ЖХХ  пробация гуруҳи ҳисобида турувчи туманнинг 3-секторида яшовчи назорат остидаги шахслар билан ҳуқуқий учрашув-мулоқот тадбири  ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад  келгусида қайта жиноят содир этилишини олдини олиш, назорат остидаги шахсларни ҳуқуқий онгини ошириш ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишдан иборат.

Ҳар қандай инсон хатога йўл қўйиши мумкин, муҳими уни ўз вақтида англай билиши, ҳаётни янгитдан бошлаш, ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик зарур.

Шу сабабли соҳа раҳбарлари томонидан назорат остидаги шахсларни қийнаётган масалалари тингланиб ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Text to speech