23 Август 2022 йил 397

Пробация ҳисобида турган шахслар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш йўлида

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида жами ҳисобда турган қарийб олти юз  нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг психологик портретлари тузулишига эришилиб, тегишли тоифаларга ажратилди. Уларнинг ҳар бири билан қайта жиноят йўлига кирмаслик, такрор жиноят содир этмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ажратилган тоифалар асосида вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ Пробация инспекторлари инспектор-психологнинг тавсиялари асосида назорат остидаги шахслар билан ишни тўғри ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги 84-сонли қарорига асосан жорий йилнинг май ойи давомида вилоят ИИБ Пробация бўлими ҳамда  ҳамкор ташкилотлар билан барча шаҳар-туман пробация назорати остидаги шахлар билан сайёр қабуллар ўтказилиб, уларнинг  муаммолари жойига чиқилган ҳолда ўрганилди.

Назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш учун жамоатчилик ташкилотлари ҳусусан “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази билан ҳамкорликда қатор ижобий ишлар олиб борилиши йўлга қўйилган.

Бу каби ижобий ишлар Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар ўртасида соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилиш билан бирга келажакда улар жамиятда тўғри йўлни танлашга замин яратади.

Text to speech