2 Ноябр 2022 йил
335
Пробация ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди
Куни кеча Шеробод туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар яшаш хонадонида, тунги хизмат ўташ давомида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи, подполковник Р.Рўзиев, вилоят ИИБ Одам савдосига қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Б.Рахмонқулов, туман ИИБ бошлиғи Ў.Шукуров ва бошқа масъуллар иштирокида ушбу назорат остидаги шахсларнинг келгусида қайта жиноят содир этмаслиги бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.
Ўтказилган профилактик суҳбат давомида, улар жазони белгиланган тартибда ўташлари, шунингдек, бугунги кунда юртимизда инсонпарварлик тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам тушунтиришлар берилди.