7 Апрел 2023 йил 376

Пробация хисобида турган шахсларни психокоррекция қилиш усуллари мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлимида амалиёт ўтаётган Термиз Давлат Педагогика Институти педагогика-психология таълим йўналишининг 4-курс талабалари ва Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими инспектор-психологи иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 84-сон қарорига мувофиқ  “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат марказида тренер-психолог Ш.Фармонова томонидан "Пробация ҳисобида турган шахсларни психокоррекция қилиш усуллари" мавзусида давра суҳбати ва семенар-тренинг ўтказилди. Ўтказилган ушбу давра суҳбатидан иштирокчилар билан психоконсультация ва психодиагностика бўйича ўзаро тажриба алмашиш ҳамда буни амалиётга кенг татбиқ этиб, хизмат фаолияти давомида фойдаланиш мақсад қилинган.

Text to speech