18 Август 2024 йил 427

“Пробация ойлиги” доирасида Пробация гуруҳи ходимлари учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 27 июл куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполконик Ш.Н.Мусурмонов бошчилигида вилоят Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан “ZOOM” платформаси орқали онлайн ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги “Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги тегишли буйруғига асосан тушунчалар берилди.

Ўқув-семинар машғулоти давомида ушбу буйруқнинг айнан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тури ва уни ижро этишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳамда Пробация хизмати ходимининг мажбуриятлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчиларига “Пробация ойлиги” давомида барча йўналишдаги ишларни жонлантириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech