26 Июл 2024 йил 368

“Пробация ойлиги” доирасида Термиз шаҳрида Пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар учун “Сайёр суд” ташкил этилди.

Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи назорати остидаги 30 нафар шахслар берилган жазо муддатида тақиқ ва чекловларга амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги ҳамда ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Суд жараёнида, Термиз шаҳар судининг раиси А.Мирзаев ҳамда Бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполковник Ш.Мусурмановлар томонидан сайёр суд мажлисига йиғилган назорат остидаги шахсларга келгусида қайта жиноят содир этмасликлари ҳамда берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш кераклиги тушунтириб ўтилди.

Text to speech