11 Июн 2024 йил 397

Пробация гуруҳи ҳисобида турган аёлларнинг яшаш манзилига борилиб, профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 4-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги аёлларнинг яшаш манзилига борилиб, уларнинг яшаш шароити ҳамда уларга тегишли шаҳар-туман суд органлари томонидан қўйилган тақиқ ва чекловларга риоя этишлари, келгусида қайта ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари шунингдек, бундан кейин ўзларига тегишли хулоса чиқаришлари юзасидан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров, Термиз шаҳар Ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Г.Рахмонова ҳамда Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи инспекторлари ва ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда назорат остидаги аёлларнинг яшаш манзили текширилиб, улар билан тушунтириш-профилактик ишлар амалга оширилди.

Text to speech