26 Май 2024 йил 535

Пробация гуруҳи ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 25 май куни вилоят Солиқ бошқармаси бош инспектори Отабек Астанақулов иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар машғулотида “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 450-сон қарорига асосан тушунчалар берилди.

 Ўқув-семинар машғулоти давомида ушбу қарорнинг 1-бандида- Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир шахс учун уч ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратиш тўғрисидаги таклифи; 2-бандида- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш учун мурожаат қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида ва 3-бандида- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси икки ой муддатда 2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан кейин қайтариб бериш тизими тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Text to speech