Пробация гуруҳи ходимлари учун галдаги ўқув- семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига
асосан 2024 йил 20 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори подполковник Азизжон
Ашуров бошчилигида Сурхондарё вилояти Давлат Солиқ бошқармаси, Солиқ
тўловчиларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори Шухрат Арзиқулов томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайн
ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 05 сентябрь кунидаги “Аҳолини ижтимоий
эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига
кўмаклашиш бўйича чора–тадбирлар тўғрисида”ги
ВМҚ-450-сон қарори мазмун-моҳияти етказилиб, жазони ижро этиш муассасаларидан
озод қилинган шахсни ишга қабул қилган иш берувчилар томонидан субсидия олиш
учун мурожаат қилиш ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари
ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Жазони ижро этиш муассасаларидан
озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш
давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисида
тушунчалар берилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.