Пробация гуруҳи ходимлари учун навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига
асосан 2024 йил 27 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов бошчилигида вилоят ИИБ
Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси катта мутахассиси И.Суюнов
иштирокида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин
ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида “Диний экстремизм ва
терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат
давомида диний экстримиз оқимлари, диний экстримистик мазмундаги сайтлар ва
ижтимоий тармоқлар, жамиятимиз келажагига салбий таъсири, шунингдек, Пробация
назоратида турган диний экстримизм оқими аъзоларни билан ишлаш тартиблари тўғрисида
тушунчалар берилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.