Пробация гуруҳи ходимлари учун навбатдаги ўқув- семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига
асосан 2024 йил 6 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Пробация бўлими бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов бошчилигида Сурхондарё вилояти
ИИБ Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник
Иқбол Шамаева томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида
шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM
платформаси орқали онлайин ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар
машғулотида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрь кунидаги
«Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини
расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда ўзбекистон республикаси биометрик
паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4079-сон
Қарори мазмун-моҳияти етказилиб, пробация назорати остидаги шахсларнинг хорижга
чиқиш биометрик паспортига эгалик қилиш, олиб қўйиш, қайтариш тартиби ва
муддатлари юзасидан тушунчалар берилди.