13 Июл 2024 йил 468

Пробация гуруҳи ходимлари учун галдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 13 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими Жазони ижро этиш ва пробация назорати гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори подполконик А.Ашуров бошчилигида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги “Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги”ги тегишли буйруғининг мазмун-моҳияти мавзусида онлайн ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2017 йил 27 июлдаги “Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги”ги буйруғига асосан Пробация бўлинмаларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этилиши, ҳисобга олиш ва чиқариш асослари, йиғма жилдларнинг юритилиши, назоратни амалга ошириш тартиблари, уларнинг сақланиш муддатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Text to speech