10 Август 2024 йил 327

Пробация гуруҳи ходимлари учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 10 август куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполконик Ш.Н.Мусурманов бошчилигида вилоят Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар машғулотида “Шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш” мавзусида ходимларга тушунчалар берилди.

Ўқув-семинар машғулоти давомида “Шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратниамалга ошириш”да пробация инспекторларининг фаолияти ҳудудий профилактика инспекторлари билан кунлик узлуксиз ҳамкорликда ташкил этилиши, пробация инспекторлари зиммасига профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдагиларнинг шахсини ўрганиш ва уларни ижтимоий мослаштириш ишларида профилактика инспекторларига амалий-услубий кўмаклашиш бўйича қўшимча вазифалар юкланганлиги, пробация назоратидаги шахсларга ўрнатиладиган чекловлар доирасини, чекловларга риоя этишни таъминлаш ва назорат қилишнинг механизмларини аниқ белгилаш, пробация назоратидаги шахсларга нисбатан юритиладиган ҳужжатларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, уларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби ва асосларини белгилаш, пробация назоратидаги шахсларга ижтимоий-психологик ёрдам бериш ҳамда касб-ҳунар ўрганиш ва ишга жойлашишда кўмаклашиш тадбирларини, мутасадди органларнинг вазифаларини аниқ белгилаган ҳолда, якка тартибдаги ижтимоий мослаштириш дастури асосида амалга ошириш, пробация назоратидаги шахслар ижтимоий-психологик портретининг ягона шаклини, уларни тоифаларга ажратиш мезонларини, янги жиноят содир этишнинг олдини олиш тартибини белгилаш каби устовор вазифалар юкланганлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Text to speech