6 Июл 2024 йил 518

Пробация гуруҳи ходимлари учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 6 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполконик Ш.Н.Мусурманов бошчилигида вилоят Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 19 февралдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш департаменти Пробация хизмати фаолиятига янги иш услубларини татбиқ этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан тушунчалар берилди.

Ўқув-семинар машғулоти давомида, ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенитинг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлаш ва хизматда янги иш услубларини тадбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқишганлиги, хизмат ходимларининг асосий хизмат вазифалари ва функциялари кўрсатиб ўтилганлиги, хизматнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

Пробация назоратидаги шахслар томонидан янги жинятлар содир этилиши хавфини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Text to speech