20 Июл 2024 йил 438

Пробация гуруҳи ходимлари учун набатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига асосан 2024 йил 20 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими Жазони ижро этиш ва пробация назорати гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори подполконик А.Ашуров бошчилигида шаҳар-туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан “ZOOM” платформаси орқали “Ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш” мавзусида онлайин ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар машғулоти давомида, Пробация бўлинмалари томонидан ахлоқ тузатиш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш, назоратни амалга ошириш тартиблари, ҳисобга олиш ва чиқариш асослари, йиғма жилдларнинг юритилиши, уларнинг сақланиш муддатлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Text to speech