Пробация гуруҳи ходимлари учун ўқув- семинар машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат
хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғининг тегишли кўрсатмасига
асосан 2024 йил 17 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Пробация бўлими бошлиғи подполконик Ш.Мусурмонов бошчилигида Ўзбекистон
Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Ш.Турсунов
томонидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида шаҳар-туман ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳлари ходимлари билан ZOOM платформаси орқали онлайин
ўқув-семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув-семинар машғулотида пробация назорати остидаги
ёшларга Ёшлар агентлиги томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган ёрдамлар, уларни
“Ёшлар дафтари”га киритиш тартиби юзасидан тушунчалар берилди. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июнь кунидаги “Ёшлар
муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ВМҚ-312-сон қарори қисқача мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек,
ўқув-семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис
томонидан жавоблар олишди.