1 Май 2020 йил 784

Пробация ҳисобида турган шахсларнинг муаммолари ўрганилмоқда

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Пробация бўлими ҳисобида туриб жазо ўтаётган ҳамда профилактик ҳисобда турувчи назорат остидаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишилиб, муаммолари ўрганилмоқда.

Мазкур учрашувлардан кўзланган асосий мақсад эса уларнинг бандлигини таъминлаш, томорқа ер эгалиги мавжудлари томорқаларидан унумли фойдаланиш орқали фойдали меҳнат билан шуғилланишларига қаратилиб оиласи даромадини яхшилашга кўмаклашишдан иборатдир.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга моддий кўмаклар кўрсатилмоқда.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech