Пробация ҳисобида турган шахслар жазо муддатларидан озод этилди.
2020 йилнинг 16 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур ўтказилган очиқ суд мажлисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрь кунидаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4006-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.А.Ҳакимов томонидан Қумқўрғон тумани Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида туриб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини ўтаётган, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга виждонан муносабатда бўлган 12 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
Ушбу тоифадаги шахслар келгусида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат ҳамда ижтимоий ёрдамлар тегишли ташкилотлар масъуллари томонидан кўрсатилиб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати