14 Май 2025 йил 299

Президентимиз топшириқлари ижросини таъминлаш, ёшлар сиёсати ва ижтимоий соҳани ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилоятида тизимли ишлар ва манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Тимур Исмаиловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-110-сонли  қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилган Термиз шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда лойиҳалар ижроси билан танишди.

Ташриф доирасида Термиз шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида Ички ишлар бошқармаси томонидан ёшлар ўртасида ватанпарварликни кучайтиришга қаратилган лойиҳа тақдимоти ҳамда таълим даргоҳида амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.

Ташриф давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech