14 Май 2021 йил 572

Президентимиз “Рамазон” байрами муносабати афв эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилнинг 11 май кунидаги “Рамазон” байрами муносабати билан “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-6225-сонли Фармонини имзолади.
Мазкур Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-банди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 76-моддасига асосан, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган 41-сонли Манзил колониясидан 4 нафар ҳамда 35-сонли Манзил колониядан 1 нафар шахслар қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлиги учун афв этилди.
Республикамизда жами бўлиб 100 нафар афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 43 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 10 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 44 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 12 нафарини чет эл фуқаролари, 4 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 6 нафарини аёл ҳамда 52 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech