1 Апрел 2025 йил 219

Президент Фармони билан афв этилган сурхондарёлик шахслар тиббий кўриклардан ўтказилиб, уларнинг муммолари ҳал қилинмоқда.

Кечиримлилик, Бағрикенглик халқимизга хос азалий қадриятлардан, сўнги йилларда бу каби эзгу сайи ҳаракатлар янгича мазмун касб этиб бормоқда. 

Куни кеча Президентимизнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони юксак инсонпарварликнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Мамлакатимизда “Рамазон ҳайити” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 март кунидаги ПФ-62-сонли Фармонига мувофиқ 408 нафар шахслар афв этилди.

Ушбу афв этилган шахсларнинг 28 нафари сурхондарёликлардир. Уларинг муаммосини ўрганиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ходимлари томонидан тизимли ишлар олиб борилиши йўлга қўйилган.

Бунда соҳавий хизматлар ва ҳамкор ташкилотлар ёрдамида уларнинг оилавий шароитлари ўрганилган ҳолда уларни қийнаётган муаммолар ва камчилликларига ижобий ечим изланмоқда.

Хусусан, бугун авф этилган шахсларга фуқаролик паспортлари расмийлаштирили, бир марталик моддий ёрдам пуллари олиб берилди. Шунингдек, уларнинг соғликларини тиклашлари учун мутахассис шифокорлар томонидан тиббий кўриклардан ўтказилди. Бу борадаги ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.

Text to speech