“Президент арчаси” тадбири ҳамда “Янги йил” байрами олдидан Сурхондарё вилояти ИИБ хотин-қизлари билан саф кўриги ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 декабрдаги “Президент арчаси” тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баённомасига асосан “Янги йил” байрам тадбирини ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ хотин-қизлари билан саф кўриги ўтказилди.
Унда ходималар
томонидан жойларда ўтказиладиган байрам тадбирларида жамоат тартиби ва фуқаролар
осойишталигини таъминлашда алоҳида жонбозлик кўрсатишлари зарурлиги ҳамда хизмат
интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилишлари бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Саф кўригида шахсий
таркибни Вазирликнинг 2019 йил 8 август кунидаги “Ички ишлар органларида формали
кийим-бошни кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги тегишли
буйруғида белгиланган формали кийим-бошни кийиб юриш қоидаларига амал қилишлари, ташқи
кўриниши, хизмат гувоҳномаси, “Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” мавжудлиги
ҳамда уларнинг саф тайёргарлик даражасига алоҳида
эътибор қаратилди.
Айтиш жоизки, ўтказилаётган бу каби саф кўриклари ички ишлар органлари ходималарини ҳар томонлама турли вазиятларда хизматга шай туришларини таъминлайди.