Пора чора бўлмади
Қизириқ туманида 2021 йилнинг 23 март куни ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси вилоят бўлими ҳамда туман прокуратураси, ИЖҚК Департаменти туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда, туман ИИБ биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Заробод” маҳалласида яшовчи, Р.Н., ўғли Ў.Р. яшаш хонадонида қимор ўйинларини ташкил этиб, қимор ўйнаётганлиги ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатларга чора кўрмаслик ва тўпланган ҳужжатларни суд органларига ўтказмаслик эвазига 1.400.000 (бир миллион тўрт юз минг) сўм пора таклиф қилиб, ушбу пулларни туман ИИБ масъул ходими Э.Ш.нинг хизмат хонасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 24 март куни Р.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарзанд тарбияси билан жиддий шуғулланиш ўрнига ўғлининг содир қилган жиноятини пора бериш орқали ёпиб юборишни паст ниятда мақсад қилган Р.Н. ўғли Ў.Р.нинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан тегишли хулоса чиқармаганлиги оқибатида ўзи ҳам жиноий жавобгарликка тортилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати