24 Июн 2020 йил 428

Пластик картадан пул ўғирлаган шахс аниқланди

Олтинсой туманида 2020 йилнинг 18 май куни, туманнинг “Дуғоба” маҳалласида яшовчи Ж.Қ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 18 май куни “Redmi Note 5” русумли телефон аппаратидан таниши, туманнинг “Экраз” маҳалласида яшовчи С.С. фойдаланиб, “Agrobankmobil” илова дастурига кириш йўли билан яширин равишда унинг пластик картасидан 1.449.699 (бир миллион тўрт юз қирқ тўққиз минг олти юз тўқсон тўққиз) сўм пулини ечиб олганлигини билдирган. 22 июнь куни С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech