19 Январ 2023 йил 315

Пластик картадаги пулларни нақд қилиб беришни ваъда қилган аёлга фирибгарлик жиноят иши қўзғатилди

Узун туманида 2023 йил 14 январь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, 6 январь куни Олтинсой туманида яшовчи, Ф.Феруз (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг қисқа рақамли “102” хизматига мурожаат қилиб, унда 2022 йил декабр ойидан 2023 йил 5 январь кунига қадар Сариосиё туманида яшовчи Л.Жамиланинг номида бўлган пластик картасига бўлиб-бўлиб жами 68.528.000 (олтмиш саккиз миллион беш юз йигирма саккиз минг) сўм пулни нақд қилиш учун ўказиб беради, аммо Л.Жамила ушбу пулларни нақд қилиб бериш ўрнига ўзлаштириб, ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборади. 14 январ куни Л.Жамилага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech