Пиротехника маҳсулотларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳ Сурхондарёда
Мазкур ишчи гуруҳ вилоят ҳудудида жорий йилнинг 20 октябрдан 12 ноябрь кунига қадар фаолият олиб боради. Ҳозирда ЖТС, ҲПБ, ЙҲХБ, ЖҚБ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари, шунингдек, МГ, ДХХ, ДСИ ходимлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат махсус гуруҳлар хизмати йўлга қўйилди.
Жараёнда гуруҳлар томонидан мақсадли рейдлар ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, пиротехника маҳсулотларини вилоятга олиб кириш, сотиш, сотиб олиш, олиб юриш, сақлаш ва ишлатиш билан боғлиқ 4 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан жами бўлиб 180 минг сўмлик, 510 дона маҳсулотлар тегишли тартибда олиб қўйилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар кўрилди.
Тадбир давомида ишчи гуруҳи ходимлари томонидан республикамиз ҳудудида олиб кирилиши тақиқланган пиротехника маҳсулотларини аянчли оқибатлари ҳақида кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат жамоалари ва ўқувчи-талаба ёшлар билан учрашувлар ҳам ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати