11 Ноябр 2024 йил 462

Пиротехника буюмларидан эҳтиёт бўлинг!

Тошкент тиббиёт академиясида Термиз филиалида профилактик давра суҳбати ўтказилди. Унда профилактика  инспектори катта лейтенант Камариддинов Муслимбек Арифович хамда ТТАТФ Маьнавият бўлим бошлиғи А.Юлдошевлар Ўзбекистон Республикасининг “Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2010 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-261-сонли Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда  Сурхондарё вилоят ИИБнинг 2024 йил 25 октябрь кунидаги 15/1427-сонли кўрсатмаларига асосан пиротехника буюмларининг  шаҳримиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши, сотилиши ва улардан фойдаланилиши борасида қонунчиликка киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумот беришди.

Text to speech