27 Сентябр 2025 йил 147

Педагогика ва ижтимоий фанлар факультетида профилактик тадбирлар

Термиз давлат педагогика институти Педагогика ва ижтимоий фанлар факультети талабалари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, 2025-йил 15-сентябрдан 15-октябрга қадар мамлакатимиз олий таълим муассасаларида ўтказилаётган “Хавфсиз кибермакон” ҳамда “Хавфсиз талаба” ойлиги доирасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлар давомида талабалар ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, интернет хавфсизлиги, шунингдек, олийгоҳ ички тартиб-қоидалари ва одоб-ахлоқ кодексига қатъий амал қилиш зарурлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, кўргазмали буклетлар тарқатилиб, талабаларни ҳуқуқий билимларини ошириш, масъулиятли ва онгли фуқаролик позициясини шакллантиришга қаратилган умумий профилактик ишлар амалга оширилди.

Text to speech