Пахта теримига тайёргарлик авжида
Меҳнатсевар бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун Сурхондарё вилоятида тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлик қилаётган 3-секторга бириктирилган ҳудудларда ҳам ҳосилни сифатли йиғиб-териб олиш учун 373 та терим отряди, 303 та транспорт трактори ва 614 та тиркамалар сафарбар этилди. Вилоят Ички ишлар бошлиғи Авдувоҳид Исмоилов ушбу тайёргарлик жараёнини, техникалар шайлиги ва теримчилар учун яратилган қулайликлар билан танишиб, пахта хом-ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини самарали ташкил этиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан қилинаётган ишларни кўздан кечирди.
Техникалар шайлиги ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.
Айтиш керакки, бу йил 3-секторда пахта ҳосили учун 499 та фермер хўжалиги томонидан 19516 гектар майдонга ғўза экилган бўлиб, 62920 тонна мўл ҳосил олиниши кутилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати