Патруль-пост хизмати батальонида «Биз коррупцияга қаршимиз!» шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Сурxондарё вилияти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш
бошқармаси Патруль-пост хизмати батальонида «Биз коррупцияга қаршимиз!» шиори остида
тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда
жорий йилнинг 15 апрель кунидан тизимда "Коррупцияга қарши курашиш долзарб
10 кунлиги" эълон қилинганлиги муносабати билан ушбу тадбирнинг мақсад ва вазифалари
ҳақида қисқача сўз юритилди. Патруль-пост хизмати батальони командири xодимларга
xизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда xодимлар томонидан коррупция
ва тамагирлик ҳолатлари содир этилишининг олдини олиш, xизмат интизомига қатъий
амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупция ва тамагирлик ҳолатларига йўл
қўймаслик, ички ишлар органи xодимига xос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича аниқ
кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтди.