18 Июн 2020 йил 746

Парваришдаги “Наша” ўсимлиги аниқланди

Денов туманида 2020 йилнинг 06 июнь куни тахминан соат 11.00 лар чамасида, туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Гулобод” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи А.Э.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томарқасига 4 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан 16 июнь куни А.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech