31 Май 2020 йил 836

Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома ижрода

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг 2020 йил 6 май кунидаги 21-сонли йиғилиш баёни талабларига мувофиқ “Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома” тасдиқланганлиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган жойлаштириш воситалари томонидан меҳмонхона хизматларини кўрсатишда вақтинчалик йўриқнома талабларига риоя этилаётганлиги ўрганиб чиқилди.
Жумладан, “е-мехмонхона” электрон тизимига уланган жойлаштириш воситалари ўрганиб чиқилганида, жами 53 та жойлаштириш воситалари фаолият олиб бораётган бўлиб, улардан 4 тасида ҳозирги кунда карантинга олинган фуқаролар жойлаштирилиб, улар билан профилактик-даволаш ишлари олиб борилмоқда.
Барча жойлаштириш воситаларига кириш эшигида дизенфекция тўшамаси тўшалганлиги, меҳмонхонага келган одамлар қўлларини дизенфекция қилиш учун антисептик воситалар етарли даражада қўйилганлиги, мехмонхонага келган шахсларнинг тана ҳарорати ўлчаш учун термометр мавжудлиги, админстратор тиббий никоб таккан холда хизмат олиб бораётганлиги, мехмонхонада антисептик воситаларинг етарли даражада захираси яратилганлиги, шунингдек мехмонхонага келган мехмонлар ҳар бири бир кишидан алоҳида-алоҳида хонага жойлаштирилганлиги ва мехмонхонанинг йўлакчалари (каридор)лари белгиланган вақтда антисептик воситалар билан доимий равишда тозаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан “Пандемия шароитида карантин қоидаларига амал қилиниши ва мехмонхона хизматини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган вақтинчалик йўриқномалар”номли буклет тайёрланиб, барча жойлаштириш воситаларига тарқатилди.

Text to speech