4 Март 2023 йил 216

Пайшанба-“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида профилактик тадбирлар давом этмоқда.

 Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари томонидан пайшанба-“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ҳудудий университет, коллеж, мактаб ҳамда давлат ташкилотларида ўтказиладиган профилактик тадбирлар давом эттирилиб келинмоқда.

  Жумладан, 2023-йилнинг 2-март куни вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Халқ таълим бошқармасида “Коррупцион жиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида иштирокчиларга коррупцион жиноятларнинг турлари ҳақида тушунча берилиб, бугунги кунда таълим соҳасида содир бўлиб келаётган салбий ҳолатлар юзасидан амалий мисоллар ўқиб эшиттирилди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилиши таъминланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech