7 Март 2025 йил 862

“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан Бандихон туманида профилактик тадбир ўтказилди.

Бандихон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги  ПҚ 1-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур қарор ижроси доирасида тунги вақтларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича туман Ички ишлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тунги профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Text to speech