28 Феврал 2025 йил 805

“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан Сариосиё туманида туман ИИБ бошлиғи иштирокида муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017-йил 14-март кунидаги ПҚ-2833-сонли Қарорига асосан ўтказилиб келинаётган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни"да жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, тинчлик-осойишталикни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни жойларда профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. 

Шу муносабат билан бугун  Сариосиё туман ИИБ, Миллий гвардия ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ҳамкорликда Сариосиё туманида навбатдаги "Ҳуқуқубузарликлар профилактикаси куни" тадбири ўтказилди. Тадбирда масъул раҳбарлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларига  бир қатор амалга ошириладиган кунлик профилактик чора-тадбирлар белгилаб берилиб, бу борада амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Text to speech