27 Феврал 2025 йил 930

“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан Термиз туманида профилактик тадбир ўтказилди.

Оила-инсон тафаккурининг олий маҳсули. Зотан, бу мўъжаз маскан умримизга мазмун, ҳаётимизга файз берибгина қолмай, жамият равнақи, юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан Термиз туманида жойлашган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, оилавий қадрятларни мустаҳкамлаш ҳамда оилада ажримларнинг олдини олиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ў.Эшимова, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳодими М.Сахиева, Термиз туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Расулова ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, туман отинойилари, имом-хатиблари иштирок этди.

Тадбир давомида бир қатор ажрим ёқасига келиб қолган, вилоят судларида турли сабабларга кўра низолашиб келаётган ҳамда носоғлом муҳитда яшаб келаётган оилалар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди. Уларга оила муҳқаддас даргоҳ эканлиги, фарзандлар камоли аввало оиладаги ота-оналарга боғлиқ эканлиги ҳамда хотин-қизларнинг тарбияси биринчи навбатда оилада шаклланиши ҳақида уқтириб ўтилди.

Шу билан биргаликда, Термиз туманда яшовчи маҳаллалардаги 12 та оилаларнинг ажрим ёқасига келиб қолиш сабаблари ўрганилиб улардан 6 та оила яраштиришга эришилди. Қолган  6 та оилани ажрим ёқасидан сақлаб қолиш чораларини кўриш хотин-қизлар фаоллари, имом-хатиблар ҳамда отинойиларга алоҳида вазифа этиб берилди.

Text to speech