27 Феврал 2025 йил
887
“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан Музработ туманида туман ИИБ бошлиғи иштирокида, мактаб ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 03.01.2025.йилдаги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Музработ тумани ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари Ўткир Шукуров ташаббуси билан, тумандаги 'Шаффоф" маҳалласида жойлашган 58-сонли умумтаълим мактабида учрашув ташкил этилди.
"Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиллик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш" мавзусида бўлиб ўтган ушбу учрашувда, мактабда таҳсил олаётган ўқувчлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.
Давра суҳбати сўнгида "Китобхон" ўқувчиларнинг ота-оналарига туман 3 сектор раҳбари Ў.Шукуров томонидан, фахрий ёрлиқ ва бадий китоблар совға қилинди.