6 Март 2025 йил
896
“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан ҳарбий хизматчилар ўртасида профилактик тадбир ўтказилди.
“Пайшанба профилактика куни” муносабати билан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан аэропорт ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш ҳарбий хизматчилари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, жамоат жойларида ва туризм намойиши объектларида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик тарғибот-тадбири ўтказилди.
Ўтказилган тарғибот-тадбири давомида, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи меъёрий ҳужжатлари кўздан кечирилиб, йўл ҳаракати қоидалари бўйича тегишли тушунча ва маълумотлар берилди.