16 Октябр 2021 йил 618

Озод юртнинг обод масканларида ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда...

Бугун 16 октябрь эрта тонгидан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда соҳавий хизматлари, шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларининг барча шахсий таркиби, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 6 сентябрь кунидаги тегишли фармойиши талаблари асосида, 25 октябрь - “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон - янги ички ишлар органлари!” шиорини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастури доирасида Ички ишлар органлари маъмурий биноларида, харбий қисм ва таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 16-17 октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган ободонлаштириш ҳашарида фаоллик кўрсатишмоқда.
Бунда кўча ва хиёбонлар, маъмурий биноларнинг эшик ва деразалари тозаланиб, атрофларига сув сепилиб, супирилмоқда, ёввойи ўт-ўлан ва чиқиндилардан тозаланиб, манзарали дарахтларга шакл берилиб, уларнинг таглари юмшатилиб, оҳак эритмаси ёрдамида оқлаш ишлари амалга оширилаяпди.
Ободонлаштириш ишлари вилоятнинг барча шаҳар-туман Ички ишлар бўлимларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилиши давом этиб унда, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ўз фаолликларини кўрсатишаяпди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech