16 Март 2021 йил 515

Ўзларига жабр қилган киракашлар безорилик қилишди

Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 12 февраль куни тахминан соат 12.00лар чамасида, туманнинг “Бобур” маҳалласи ҳудудида жойлашган автошохбекатда, шу туманда яшовчилар, М.А. ва Ў.Б. ўз автоуловларида киракашлик билан шуғулланиб, йўловчиларни манзилларига олиб боришни ўзаро талашиб ўртада жанжаллашишиб қолишади. Оқибатда М.А. Ў.Б.ни қўли билан уриб, соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказган. Безорилик жиноятини содир қилган М.А.га нисбатан 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Безориликка қўл урган икки киракашнинг қилмиши қолаверса, ўзларининг жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимаслиги ўзларига билиб- билмай жабр қилиши эмасми!?

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech