23 Май 2021 йил 661

Ўзгаларни менсимаган Фаррухга жиноий иш очилди

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 6 апрель куни соат 23.00 лар чамасида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғриқ бўлимида, туманнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, С.Фарруҳ жамоат жойида жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан, Денов тумани “Боғиэрам” маҳалласида яшовчи, К.Шерзодни қўли билан дуч келган жойига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Бундан ташқари С. Фаррух 11 апрель куни соат 21.00 ларда, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган “OQSHOM SITY” хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш жойида, ушбу ошхона ишчиси, М.Аҳмадни қўли билан дуч келган жойига уриб, “енгил” тан жароҳати етказган. 1 май куни С. Фаррухга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech